«УСТАЛАР МАРКАЗИ»ДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚЎЛЛАНМАСИ
1. САЙТГА КИРИНГ
Браузер орқали:
сайтига киринг.
Бош саҳифада сиз хизмат турлари, усталар, бажарилган ишлар ва бошқа маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
2. КЕРАКЛИ ХИЗМАТНИ ТАНЛАНГ
Сизга керакли хизмат турини танланг.
Масалан:
Сантехника
Электрика
Пайвандлаш
Евроремонт
Маиший техника таъмири
Бошқа таъмирлаш ва қурилиш хизматлари
3. БУЮРТМА ҚОЛДИРИНГ
«Уста чакириш» тугмачаси орқали ўз муаммоингизни ёзинг.
Исмингиз ва телефон рақамингизни киритинг.
Қандай иш бажарилиши кераклигини имкони борича аниқ ёзинг.
Масалан:
«Ошхонага кафель қўйиш керак.»
«Уйда сув қувури оқяпти.»
«Электр розеткаси ишламаяпти.»
«Кондиционер таъмирлаш керак.»
Зарур бўлса, қўшимча изоҳ қолдиринг.
Буюртмангиз юборилгандан кейин мутахассис сиз билан боғланади.
4. КЕРАКЛИ УСТАНИ ТАНЛАНГ
Сайтда рўйхатдан ўтган усталар ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Устанинг:
исми;
мутахассислиги;
тажрибаси;
рейтинги;
мижозлар баҳолари
билан танишиб, ўзингизга мос мутахассисни танлашингиз мумкин.
5. УСТА КЕЛАДИ
Буюртма қабул қилингач, уста сиз билан боғланади ва иш жойига келиб, бажариладиган ишни кўриб чиқади.
Иш ҳажми ва нархи бўйича келишиб оласиз.
6. ИШ БАЖАРИЛАДИ
Келишилган шартлар асосида уста ишни бажаради.
Иш якунлангач, натижани текширинг ва иш сизга маъқул бўлса, хизмат ҳақини тўланг.
7. УСТАГА БАҲО БЕРИНГ
Хизматдан кейин уста ишини баҳоланг ва ўз фикрингизни қолдиринг.
Сизнинг баҳонгиз бошқа мижозларга ҳам яхши устани танлашда ёрдам беради.
TELEGRAM БОТ ОРҚАЛИ БУЮРТМА БЕРИШ
Сайтга кириш имконияти бўлмаган пайтда Telegram ботдан фойдаланишингиз мумкин.
Telegram қидирувига:
деб ёзинг.
Ботга киринг ва кўрсатмалар асосида буюртмангизни қолдиринг.
Telegram бот орқали буюртма бериш тез ва қулай усуллардан биридир.
МОБИЛЬ ИЛОВА ОРҚАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
«Усталар Маркази»нинг Android учун мобиль иловасидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Иловани телефонга ўрнатиб, сервисдан қулай тарзда фойдаланинг.
Илова орқали буюртмалар ва сервис имкониятларидан телефоннинг ўзида фойдаланиш янада қулай.
iOS версияси ишлаб чиқилмоқда.
ҚАЙСИ УСУЛНИ ТАНЛАШ КЕРАК?
Сайтдан фойдаланиш — хизматлар ва усталар ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун қулай.
Telegram бот — тезда буюртма қолдириш учун қулай.
Мобиль илова — сервисдан доимий фойдаланувчилар учун қулай.
Ўзингизга қулай усулни танланг ва буюртмангизни қолдиринг.
«УСТАЛАР МАРКАЗИ» БИЛАН УСТА ҚИДИРИШГА ВАҚТ КЕТКАЗМАНГ
Таъмирлаш ёки қурилишда сизга керакли мутахассисни топишни осонлаштирамиз.
Сайт:
Telegram бот:
@urgenchmaster_bot
Телефон:
+998 91 424 75 72
+998 93 004 08 15
«Усталар Маркази» — таъмир ва қурилишда ишончли усталарни топиш учун қулай сервис.